Яхшиямки дунёда ҳар доим атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг зарарини исботлаш билан эмас, балки бизнинг танамизни яхшиловчи ва умримизни узайтиришга ёрдам берувчи нарсаларни излаш билан машғул бўлган тадқиқотчилар ҳам бор экан. Қуйидаги нарсалар, уларнинг фикрича, одам умрини узайтиради.
Болаларнинг мавжудлиги
Тадқиқотчилар оналарнинг боласиз аёлларга қараганда 1,5 йил кўпроқ яшашини аниқлади. Уларнинг фикрича, болаларнинг ғамхўрлик қилиши ҳам ота-оналарнинг яшаш сифатига таъсир кўрсатади.Теннис
Ўртача жисмоний фаоллик саломатлик ҳолатини яхшилаши ҳақида кўп эшитгансиз. Лекин маълум бир машқ турлари бу тасаввурни бутунлай ўзгартириб юборишини билармидингиз?Британиядаги спорт тиббиёти журнали 80 000 спортчининг машқларини ўрганиб чиқди. Кейин уларни тоифаларга бўлиб чиқди ва маълум бўлишича, теннисчиларнинг ўлими сони ўртача ўлим сонига қараганда 47 фоизга камроқ экан.
Японияда яшаш
Энг соғлом ва узоқ умр кўрувчи миллат вакиллари яшайдиган мамлакат — бу Япония. Қисман бунинг сири янги сабзавот ва балиқлардан ташкил топган анъанавий японча парҳездадир.Бошқа бир муҳим омил — муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва даволашга имкон берувчи сифатли соғлиқни сақлаш тизими. Ҳатто кекса ёшли японлар ҳам фаол тарзда ҳаёт кечиради.
Ўқиш
Йель университетида ўтказилган тадқиқотларда ўқишни яхши кўрувчиларнинг ўлим сони кўрсаткичи 20 фоизга паст эканлиги аниқланди. Лекин бу кўрсаткич фақат китоб ўқувчиларига тегишли эканлиги айниқса, жуда муҳимдир.Ўрмон яқинида яшаш
Энг яшил ҳудудларда яшовчи одамларда ўлим сони кўрсаткичи шаҳарда яшовчиларга қараганда 12 фоизга пастроқ эканлиги аниқланган. Бу экологик жиҳатдан фойдали бўлишидан ташқари, ижобий кайфият уйғотувчи муҳитга ҳам боғлиқ.Олий маълумот
Тадқиқотчилар ҳисоб-китобларига кўра, агар сиз олий маълумот олишдан воз кечсангиз, ўзингизга худди кўп йиллар чекиш даражасида зарар етказган бўласиз!Маълумот олиш сизга ўз ҳаётингизни назорат қилиш учун кўпроқ имконият яратади. Олий маълумотли одамларда мураккаб вазиятларни бошқариш қобилиятлари ҳам каттароқ бўлади.
Манба: «Heroine.ru»
Изоҳ (0)