Агар сиз ҳар доим кечиксангиз ва бунга барҳам беришни истасангиз, ўз вақтида бажарадиган одамларнинг баъзи одатларидан ўрнак олишга ҳаракат қилинг.
Улар тайёрланишга кетадиган вақтни реал белгилайди
Ўзингизда вақтга нисбатан реал муносабатни шакллантириш учун, эрталабки тайёрланиш ва ишгача бўлган йўлга сизнинг ҳисобингиз бўйича қанча вақт кетишини ёзиб қўйинг. Кейин ҳафта давомида, ҳақиқатан ҳам бунга қанча вақт кетишига эътибор беринг.
2. Улар қўшимча вақт билан режалаштиради
Пухта одамлар одатда эртароқ келади, шошилиш ва кечикиш уларда стресс пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кечикувчилар ҳам стрессни бошдан кечиради, фарқи шундаки, улар эртароқ келишга уринмайди — улар ўз вақтида келишга ҳаракат қилади.Йўлни режалаштиришда, пухта одамлар кутилмаган вазиятлар ва тирбандликларни ҳам ҳисобга олади. Агар ўз вақтида келишни хоҳласангиз, эртароқ келишни режалаштиринг.
3. Уларда ҳаммаси йўлга қўйилган
Кундалик ҳаракатларимизнинг 45 фоизини биз беихтиёр бажарамиз. Ҳаётимиз одатлардан ташкил топган ва уларнинг бўлиши зарур, акс ҳолда тишни қандай тозалаш ёки ишга қайси йўл билан боришни ҳал қилиш учун бизнинг анча вақтимиз кетар эди.Ўз вақтида бажарадиган одамларнинг одатлари аниқ тузиб чиқилган. Бундай одамлар ўзининг кундалик ишларини олдиндан таҳлил қилади, қулай тартиб ишлаб чиқади ва унга амал қилади. Ҳар доим кечикадиганлар эса, аксинча ўз ҳаётини олдиндан режалаштирмайди. Кун тартибининг муаммоларини ўйлаш ва ўзгартириш ўрнига, улар эртага ҳаммаси яхшироқ бўлишига умид қилади.
Манба: «Passion.ru»
Изоҳ (0)