НАТОнинг Норвегиядаги машғулотлари материалларида Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва ушбу мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон душманлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Машғулотларда 40 нафар туркиялик ҳарбий хизматчи иштирок этаётган эди. Рўйхат ҳақида хабар топган Эрдўғон уларни чақириб олди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркиядан узр сўради. У бўлиб ўтган воқеа учун жавобгар фуқаровий шахс эканлигини, у шартнома асосида Норвегиядаги машғулотлар материалларини тайёрлаганини билдирди.
Daily Sabah газетасига кўра, машғулотлар чоғида техник ходимлардан бири рақиб қўшинларини кўрсатишда Отатурк фотосуратидан фойдаланган.
Бундан ташқари, келиб чиқиши туркиялик бўлган Норвегия зобити НАТО ички тармоғида сохта аккаунт яратиб, Эрдўғон номидан альянсга қарши фикрлар ёзган.
Изоҳ (0)