Перу терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этади. Перуликлар сўнгги — 32-чиптани ўзиники қилиб олди.
CONMEBOL саралашини Бразилия, Уругвай, Колумбия ва Аргентинадан кейин 5-ўринда якунлаган Перу қитъалараро плей-оффда Янги Зеландия қаршилигини синдириши керак эди. Томонларнинг биринчи ўйинида ҳисоб очилмади — 0:0. Лима шаҳрида кечган жавоб ўйинида Перу 2:0 ҳисобида зафар қучди ва мундиал билан юзлашди.
Бунгача Перу саралашда юлдузли таркибга эга Чилини қолдириб кетганди. Энди эса Янги Зеландия термаси Жаҳон Чемпионатидан четда қолди. Аввалроқ қитъалараро плей-оффнинг яна бирида Осиё номидан қатнашган Австралия CONCACAF вакили Гондурасни таслим қилишга эришганди.
Австралия терма жамоаси ЖЧ—2018 нинг 31-чиптасини ютиб олди. Бу сафарги қаҳрамон Миле Единак
ЖЧ—2018 Плей-офф 16 ноябрь, пайшанбаПеру — Янги Зеландия 2:0
Голлар: Жеферсон Фарфан, 28 (1:0). Критиан Рамос, 65 (2:0).ЖЧ—2018 иштирокчилари
Европа: Россия, Бельгия, Германия, Англия, Испания, Польша, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания.Осиё: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия.
Африка: Нигерия, Миср, Сенегал, Марокаш, Тунис.
Жанубий Америка: Бразилия, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Перу.
Шимолий Америка: Мексика, Коста-Рика, Панама.
Изоҳ (0)