Россиянинг Ростов вилоятида «Газель» микроавтобуси ва «КамАЗ» юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса 14 ноябрь куни тунда юз берган. Унинг оқибатида беш киши ҳалок бўлган.
«Бугун тунда дастлабки маълумотларга кўра, Краснодар—Ростов йўлининг 1114-километрида ‘Газель’ микроавтобуси йўл четида турган ‘КамАЗ’ юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида икки нафар вояга етмаган ўсмир бор. Шунингдек, яна олти киши жароҳатланган», — дейилади хабарда.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)