Буюк Британия Киберхавфсизлик миллий маркази раҳбари Кирен Мартин Россия Британия ОАВлари, телекоммуникация ва энергетика секторларига киберҳужумлар уюштириш йўли билан сайловларга аралашганлигини айтди, деб ёзади «Ведомости».
«Мен разведка материаллари тафсилотларини айта олмайман, аммо тасдиқлай оламанки, Киберхавфсизлик миллий маркази аниқлаган Россия аралашуви Британия матбуоти, алоқа ва энергетика блокига ҳужумларни ўз ичига олган», — деди у.
Мартиннинг айтишича, марказ «хавфни аниқлаштириб олиш» учун халқаро шериклар, индустрия ва жамоатчилик вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россияни сайловларга аралашганликда ва «ахборотдан қурол сифатида фойдаланиш»га уринганликда айблаган эди. У шунингдек, мамлакатни халқаро тартиб учун хавф деб атаган эди.
Изоҳ (0)