Эфиопия шимолидаги Тигре провинциясида автобус ағдарилиб кетди, натижада 21 киши ҳалок бўлди, кўпчилик жароҳатлар олди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Айни пайтгача 21 нафар қурбон ва кўплаб ярадорлар ҳақида маълум», — дейилади «Синьхуа» агентлиги хабарида.
Жабрланганлар касалхонага етказилган.
Транспорт воситалари ҳаракатларини тартибга солувчи ходим айтишича, ҳалокатга автобуснинг ортиқча равишда тўлиб кетгани сабабчи бўлган. Қоидаларга кўра, автобусга энг кўпи билан 27 киши чиқиши мумкин, аммо ҳалокат чоғида ичкарида 34 киши бўлган.
Изоҳ (0)