Зангиота туманида яшовчи уй бекаси, 1969 йилда туғилган Наргиза Бахтиёрованинг уйига номаълум шахс девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, уйидан умумий нархи тахминан беш миллион сўм бўлган уяли телефон аппарати, фотоаппарати ва тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни вояга етмаган, 2007 йилда туғилган Шаҳзод Нуриллаев содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Келтирилган исм ва фамилиялар ўзгартирилган.