ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Суриянинг куни кеча озод этилган Абу Камол шаҳри туманларидан бирида яширинаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда, шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ҳарбий-ахборот марказига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Марказ ал-Бағдодий яширинган жой ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ал-Бағдодий 28 май куни Раққа яқинидаги ҳудудларга берилган авиазарбалар оқибатида йўқ қилинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Кейинроқ ИШИД жангарилари ўз етакчисининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди, бироқ Пентагон ал-Бағдодий ҳали тирик экани ҳақида баёнот берган эди.
Ҳақиқий исми Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий бўлган ал-Бағдодий омма олдида илк бор 2014 йил июлида, ИШИД босиб олган Мосулдаги масжидда «ислом халифалиги»ни эълон қилганида кўриниш берган эди.
Шундан сўнг ОАВда унинг йўқ қилингани ҳақида бир неча бор хабарлар пайдо бўлган, бироқ бу ахборот ҳеч қачон тўла тасдиқланмаган.
Абу-Камол шаҳри ИШИД террорчиларининг Суриядаги таянчи бўлиб турган эди. Шаҳар 9 январь куни Сурия ҳукумат қўшинлари томонидан озод этилди.
Изоҳ (0)