Американинг Шимолий Каролина штати Ньютон шаҳрида яшовчи эркак ўз ҳовлисидаги бассейндан сигир топиб олди. Бу ҳақда WBTV телеканали хабар бермоқда.
Ҳодиса 8 ноябрь куни юз берди. Эркакнинг сўзларига кўра, унга бассейнга нимадир тушиб кетгандек туюлган.
У уйдан чиқиб, бассейнни кўздан кечирганида сув юзини қоплаган плёнка остидан иккита шох кўриниб турарди. Плёнкани олиб ташлаган уй эгаси сувда турган сарғиш сигирни кўради. Шундан сўнг у қутқарувчиларни чақирган. Орадан икки соат вақт ўтгач эса 300 килограммли сигирни бассейндан олиб чиқишди.
«Катоба округидаги етти йиллик иш фаолиятим мобайнида бу бассейндан топилган биринчи сигир», — дейди ҳайвонлар устидан назорат бўлими ходими Женна Арсено.
Изоҳ (0)