Россия почтаси Воронеж вилояти почта алоқа бўлимидан 23 октябрдан 3 ноябргача бўлган вақт оралиғида ютуқли лотерея чиптасини сотиб олган фуқарони изламоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«Россия давлат лотереяси тарихидаги энг йирик ютуқни олиб кетиш учун бахтли инсон ‘Столотў савдо уйига мурожаат қилиши керак», — дейилади хабарда.
5 ноябрь куни «Столото» лотереяси компанияси Воронеж вилоятида яшовчи фуқаро Россия тарихидаги энг йирик 506 миллион рубль миқдоридаги жек-потни ютиб олгани ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)