Мексикадаги Канкун курортига бағишланган туристик сайт барчанинг орзусидаги вакансияни эълон қилди. Сайт 6 ой давомида саёҳат қиладиган ва бунинг учун пул оладиган инсонни қидирмоқда, деб хабар берди Forum Daily.
Cancun.com ҳам яқинда очилган сайт учун бренд юз бўла оладиган одамни қидирмоқда.
Бошқача қилиб айтганда, Best Day Travel Group ҳамда TravelPass Group сайтларини бошқарувчи иккала компания бачра муассасаларга, пляжларга, гольф ўйинларига, хайрия тадбирларига ташриф буюрадиган ва ўзининг барча тажрибаларини онлайн бўлиша оладиган янги ходим учун ойига 10 минг доллар тўлашга тайёр (шунингдек, барча харажатларини ҳам).
Ариза топшириш жараёни жуда оддий ва ҳеч қандай тажрибага эга бўлиш талаб қилинмайди. Ушбу ишга қизиқиш билдирган одамлар онлайн-дастурни тўлдиришлари ва «нима учун бу вакансияга айнан ўзи мос келиши» ҳақида сўзлаган 1 дақиқали видеони жўнатишлари керак. Аризачининг ёши 18 дан кам бўлмаслиги ва амалдаги паспортга эга бўлиши лозим.
Авваллига комиссия 100, сўнг 50 нафар финалчиларни тўплайди, 17 январга бориб уларнинг сони 5 тагина қолади. Улар Канкунга юборилади 2018 йилнинг 31 январида омадли шахс аниқланади.
Изоҳ (0)