АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяга ташрифи давомида 7 ноябрь куни Пхёнтхэк шаҳридаги Кемп Хамфриз америка ҳарбий базасига ташриф буюрди. Байрамона тушлик вақтида АҚШ президенти Жанубий Корея раҳбари Мун Жэин билан ёнма-ён ўтирди. Бироқ уларнинг ўртасига номаълум сабабга кўра корейс аскари жойлаштирилди. Ҳолат акс этган видеони TJournal тақдим этмоқда.
Видеода кўринадики, аскар икки президентнинг суҳбатига аралашгани йўқ ва табассум қилиб туришга уринган. Ролик Жанубий Корея телевидениесида намойиш этилган.
Изоҳ (0)