Австралиянинг Роздейл шаҳри қирғоқларига (Янги Жанубий Уэльс штати) минглаб физалиялар чиқиб қолди. Бунинг оқибатида қирғоқ темирга ўхшаш гилам билан қопланди, деб хабар берди TravelAsk.
Физалиялар ёки португал кемачалари — Австралия ва айрим Осиё давлатлари қирғоқ бўйларида истиқомат қилувчи денгиз жонзотлари. Бу жуда заҳарли жонзот бўлиб, у ҳатто қуруқликда бўлса ҳам одамни қаттиқ чақиши мумкин. Физалиялар сув оқими ва шамол кучи орқали гуруҳ-гуруҳ бўлиб бир жойдан бошқа жойга кўчади.
Қирғоққа чиқиб қолган физалияларни маҳаллий аҳолилардан бири тасвирга олган. Унинг айтишича, ҳар сафар тўлқинлар урилганида кўпроқ физалияларни қирғоққа чиқариб ташлаган.
Изоҳ (0)