• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кореяга ишга кетиш шартлари маълум бўлди. Имтиҳонлар 13 ноябрдан бошланади

    6 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан «Комплекс тест маркази» очилиши олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Кореяга ишга кетишни хоҳлаганларни рўйхатга олиш ва имтиҳон қилиш шартлари маълум қилинди, деб хабар берди «Халқ сўзи».

    Фото: Trend

    Фото: Trend

    Унга кўра: Кореяда ишлашни истаганлар биринчи навбатда янги ташкил этилган «Комплекс тест маркази»нинг www.ckt.uz сайтида рўйхатга ўтиши ҳамда жетон олиш учун топшириладиган имтиҳон куни ва сеансини танлаши керак бўлади. Ушбу сайт фақатгина Ўзбекистон ичида очилади. Жетон учун имтиҳон куни банд қилинганидан сўнг, имтиҳон топширувчи «Комплекс тест маркази»га бориб, рўйхатдан ўтади ва 87 500 сўм миқдоридаги пулни тўлаб, компьютер орқали тестдан ўтади.

    Саволлар матн ва аудио тестлардан иборат бўлиб, уларнинг сони жами 30 тани ташкил этади. Имтиҳон учун 40 дақиқа вақт берилади. 40 дақиқа тугагач, автомат равишда имтиҳон тўхтатилади.

    Имтиҳон саволлари Ўзбекистондаги учта олийгоҳ мутахассислари томонидан CBT – Computer Based Testing усули бўйича давлат таълим стандартлари асосида тузилган бўлиб, ушбу саволларга жавоб бериш учун корейс тили бўйича бошланғич 1 ва 2- даража (чогип) билимга эга бўлиш талаб қилинади.

    Тест натижалари бўйича номзодлар рейтинги тузилади. Бунда берилган 40 дақиқадан қанча олдинроқ имтиҳон топшириб бўлиниши муҳим аҳамиятга эга. Дейлик, имтиҳон саволларига 20 дақиқа ичида тўлиқ жавоб берган одам 40 дақиқада барчасини тўғри ечгандан кўра олдинги ўринларни эгаллайди.

    Ушбу имтиҳон бошланишига кунига 3 сеанс (ҳар бир сеансда 80 киши имтиҳон топширади), кейинчалик эса 5 сеансдан олинади.

    Бир одам ойига бир марта, бир йилда эса 12 мартагача жетонга имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Неча марта топширилишидан қатъи назар, тўплаган энг юқори баллари инобатга олинади. КТМ тестини топшириш учун тўланган пул қайтарилмайди.

    Имтиҳон топшириб бўлгандан кейин дарҳол унинг натижаларини билиш мумкин. Рейтингдаги ўринни эса тест топширилгандан 10 кун кейин Агентлик расмий сайтидаги шахсий кабинети орқали билиш мумкин.

    Рейтинг шу тарзда тузиб борилади ва EPS-TOPIK имтиҳони учун, дейлик 6 минг номзод қабул қилиниши керак бўлса, қолганлар кейинги имтиҳонларда қатнашиш ҳуқуқини қўлдан бой бермайди.

    Турли сабабларга кўра КТМ имтиҳон натижаларидан қониқмаганлар 20 кун ичида апелляцияга беришлари мумкин. Аппеляцион аризани фақатгина имтиҳон топширган шахс бериши керак.

    Аммо, унутмаслик лозимки, КТМ тести натижалари 8 ой сақланади. 8 ой ичида EPS-TOPIK имтиҳони топширилмаса, КТМ имтиҳонини қайтадан топширишга тўғри келади.

    КТМ имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганлар рейтинг асосида EPS-TOPIK имтиҳонида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Шу билан биргаликда, ЭПС-ТОПИК имтиҳонларини ўтказиш шартлари ҳам ўзгарган. Эндиликда EPS-TOPIK имтиҳон малака тестини ҳам ўз ичига олади. Яъни тест савол-жавобларидан кейин кореялик мутахассислар суҳбатидан ўтиш талаб қилинади.

    Марказга рўйхатдан ўтиш учун хоҳлаган пайтда, бироқ тестдан ўтиш учун банд қилинган вақтдан 60 дақиқача олдин бориш лозим. Имтиҳон залига тест бошланишидан 30 дақиқа олдин киритиш бошланади.

    Имтиҳонга электрон қурилмалар, ҳар қандай канселярия маҳсулотлари, китоблар, луғатлар, блокнотлар олиб кириш тақиқланади. Савол-жавоб вақтидан ўриндан туриш, гаплашиш ва бошқа ортиқча ҳаракатларни қилиш мумкин эмас. Ҳар бир стол атрофи тўсиқ билан ўралган бўлиб, юқорига кузатув камераси ўрнатилган.

    КТМ имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш 7 ноябрдан, имтиҳонлар эса 13 ноябрдан бошланади.

    «Комплекс тест маркази» – мустақил ташкилот бўлиб, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 138-уйда жойлашган. Мўлжал: Республика Қон қуйиш маркази

    08.11.2017, 13:50   Изоҳ (0)   110673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ: Ёнғинларда ҳалок бўлаётганларнинг салкам 80 фоизи чекиш оқибатида нобуд бўлмоқда

    08.11.2017, 12:42

    Шавкат Мирзиёев Тошкент туманини ташкил этиш бўйича қарорга имзо чекди

    08.11.2017, 12:34

    Ўзбекистонда янгилик! Биринчи марта иссиқхоналар учун тежамкор иситиш қурилмалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    08.11.2017, 11:00

    Американинг BuzzFeed нашри ўзбек таомлари ҳақида мақола чоп этди

    08.11.2017, 10:41

    Тўйлардаги «горько, горько»лар ўзбекларга хосми?

    08.11.2017, 10:10

    Ўзбекистонга Европа Иттифоқи делегацияси ташриф буюради

    08.11.2017, 09:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.