Американинг BuzzFeed медиа-портали ўзбек миллий таомларига бағишланган мақолани чоп этди, деб ёзади «Nuz.uz».
Мақола «Сиз зудлик билан татиб кўришингиз керак бўлган 16 та ўзбек тансиқ таомлари» деб номланди. Мақола муаллифи Дайана Брюк ёзишича, ўзбек таомлари бойлиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бунинг устига, рўйхатга кирган таомларнинг барчаси табиий маҳсулотлар асосида тайёрланади.
16 талик рўйхатга кабоб, сомса, манти, тўй палови, шўрва, лағмон, чучвара, норин, димлама каби ўзбек ошхонасининг мумтоз таомлари кирди. Шунингдек, «Тошкент» гўштли салати ва «Аччиқ-чучук» салати ҳам кирди. Десертга эса BuzzFeed холвайтар ва чой таклиф қилади.
Изоҳ (0)