Дунё бўйича стол ўйинларининг оммабоплиги ошиб бормоқда. Улар нафақат мияни ривожлантиради, балки атрофдагилар билан биргаликда ҳаракат қилишга ҳам ёрдам беради.
Америкадаги Индианаполис шаҳрида ҳар йили Gen Con ўйин фестивали ўтказилади. Унда бир неча турдаги стол ўйинлари тақдим этилади. Ген Cон ўйинларида бир неча ўн минглаб одамлар иштирок этади, фестивалнинг 50 йиллик байрамида эса биринчи марта ҳамма чипталар охиригача сотилган.
Фестиваль оммабоплигининг сабаби шундаки, у ерда стол ўйинлари ишқибозлари XXI аср ташвишларидан дам олиши, ўзининг севимли саргузаштлар дунёсига шўнғиши ва бошқа одамлар билан мулоқот қилиши мумкин.
Стол ўйинлари ўйинчиларга низолар назорат қилинадиган ҳолатга киришга имкон беради. Ҳатто, агар одам ютқазиб қўйса ҳам барибир жараён унга завқ бағишлайди. Унда қизиқиш уйғонади, чунки бундай ўйинда ҳатто янги иштирокчи ҳам ғолиб бўлиши мумкин.
Профессор Мэри Фленаганнинг айтишича, стол ўйинлари одамларни қоидалар ҳақида эслашга ундайди, шу билан биргаликда адолат ҳақида ҳам унутишга йўл қўймайди.
Стол ўйинлари қоидалари бир неча одамлар иштирок этишини талаб қилади. Улар ҳар доим бирга бўлади, ўзаро алоқада бўлади ва ўйин таассуротларини ўртоқлашади.
Замонавий ҳаётда дўстлар ва танишлар билан жуда кам ҳолларда йиғилиб бирга ўтира оламиз. Демак, стол ўйинлари ўзаро муносабатларни яхшилашга ва бошқа одамларга ишонишга ўргатади.
Бундан ташқари, стол ўйинлари қатнашчилардан стратегик фикрлаш ва топқирликни талаб қилади. Бу малакалар сизга ҳақиқий ҳаётда албатта керак бўлади.
Манба: Heroine
Изоҳ (0)