Эстония прокуратураси Россия федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ҳамда мамлакат ҳудудида давлат муассасаларига қарши кибержиноятлар тайёрлаган Россия фуқароси ушланганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, россиялик эркак хавфсизлик полицияси томонидан Нарва чегара пунктида, Эстониядан Россияга кетишга уринганида тутиб қолинган.
6 ноябрь куни Харюск уезд суди унинг ҳибсга олинишига рухсат берди. Россия фуқароси Эстония республикасига қарши қаратилган нозўравонлик ҳаракатларида ҳамда компьютер жинояти тайёрлашда гумонланмоқда. Биринчи айблов бўйича 2–15 йил қамоқ жазоси, иккинчи айблов бўйича жарима ва икки йилгача қамоқ жазосига берилиши мумкин.
Терговга давлат прокурори Инна Омблер раҳбарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)