Россия Вьетнамга Т-90С ва Т-90СК танкларини етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директори ўринбосари Михаил Петухов маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Россия ва Вьетнам экспертларининг туркум музокаралари натижасида Т-90С ва Т-90СК танкларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Ҳозирда томонлар мазкур шартномани амалга оширишга киришди», — деди Петухов.
Олдинроқ «Уралвагонзавод» корхонасининг йиллик ҳисоботида 2017 йили Вьетнамга 64 та Т-90С/СК етказиб берилиши қайд этилганди.
Михаил Петухов Россия Вьетнамга зенит-ракета комплексларини экспорт қилиш масаласини ҳам муҳокама этаётганини билдирди.
Изоҳ (0)