Яқинда папаратци Голливуд юлдузи Анжелина Жолини мухлисларига дастхат бераётган вақтда қўққисдан «қўлга туширди», деб ёзади 7MedNews.
Инсайдерлар томонидан чоп этилган суратларда Анжелина Жоли жуда чарчаган ва озиб-тўзиб кетган ҳолатда акс этган. Лос-Анжелес кўчаларига актриса қора кўйлакда чиққан. Либоси дид билан танланган бўлса-да, Анжелинанинг ўзи унчалик яхши кўринишда эмасди. Шунга қарамай, у мухлисларига жон деб дастхат ёзиб берди ва улар билан селфига тушди.
Изоҳ (0)