The Weinstein Company’нинг продюсер Харви Вайнштейннинг ахлоқсизликда айбланиши билан боғлиқ можародан кейинг илк фильми бор-йўғи 742 доллар даромад келтирди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Хабарда қайд этилишича, Вайнштейннинг обрўсизланиши унинг бизнесига таъсир кўрсатмоқда.
Ўтган ҳафта якунларига кўра, минг доллардан камроқ даромад келтирган фильм «Амитивилл даҳшати: Уйғониш» деб номланади. Картинада бош ролларни Белла Торн ва Женнифер Жейсон Ли ижро этган.
Фильм ўнта кинотеатрда намойиш этилган. Шу билан бирга, картина кинотеатрларда намойиш этилишига икки ҳафта қолганида уни Google Play хизматида бепул кўриш имконияти пайдо бўлган.
Шуниси аниқки, фильм премьераси бир неча марта қолдирилган ва Харви Вайнштейн атрофидаги можаролар фильмнинг кам даромад келтириши билан боғлиқлигини тўғридан-тўғри тасдиқлаш мушкул.
Изоҳ (0)