Хонанда Шаҳноза Отабоева актёр Камол Бобоназаровга турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанда Шаҳноза Отабоева журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«Мухлисларга кўплаб фильмлардаги роллари билан яхши таниш бўлган актёр Камол Бобоназаров билан оила қуряпмиз. Айни вақтда тўй ҳаракатлари билан юрибмиз. Тўйимиз 7 ноябрь куни «Султон» ресторанида бўлиб ўтади. Бахтли кунимизга барча дўстларимизни таклиф қилиб қоламиз», — дейди хонанда.
Маълумот учун, Камол Бобоназаров «Қора илон», «Нотаниш қотил», «Туғилмаганлар», «Бешинчи фасл», «Фидойилар» каби фильм ҳамда сериалларда бош ва иккинчи даражали ролларни ижро қилган.
Изоҳ (0)