USAID Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринлари яратиш бўйича лойиҳаси Ўзбекистон делегациясини минтақавий савдо форумидаги муносиб иштироки учун махсус сертификат билан тақдирлади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Олмаотада 18—19 октябрда бўлиб ўтган 7-Марказий Осиё форумида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шамил Бурнашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Тадбир доирасида ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги муваффақиятлари билан танишиши мумкин бўлган миллий стенд ташкил этилди. Маълумотларга бой ва кўркам безатилган стенд иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Изоҳ (0)