Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТTБ) биринчи вице-президенти Филипп Беннет бошчилигидаги делегация 7 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди «Anons.uz».
Ташрифнинг кенг қамровли дастуридан ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк, Ўзбекистоннинг бошқа етакчи молия институтлари ҳамда кредит келишувларини имзолаш бўйича учрашувлар ва музокаралар ўтказиш назарда тутилган.
Шунингдек, ЕТTБ вакиллик делегасияси «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этади.
Изоҳ (0)