АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан шахсан учрашиш ва мулоқот қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Full Measure кўрсатувига интервью АҚШ президентининг Осиё бўйлаб сафари олдидан ёзиб олинганди. Унда Трамп «турли давлатлардаги турли одамлар» билан кўришишини таъкидлаган.
«Ўзим зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай киши билан учрашиш ва суҳбатлашишга тайёрман. Кишилар билан музокара олиб бориш ёмон нарса эмас. Шу сабабли, албатта, бу мулоқот учун очиқман. Бироқ кўрамиз, ўйлашимча, бунинг вақти ҳозирча келгани йўқ», —деди Трамп.
Изоҳ (0)