6 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси халқаро алоқалар конселяриси бошлиғининг ёрдамчиси Шен Бэйли бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларнинг муҳим масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, ХХР ривожланишида янги даврга ўтилганини белгилаб берган Хитой Коммунистик партиясининг XIX съезди ўз ишини муваффақиятли якунлагани ўзаро манфатларни акс эттирган икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда изчил чуқурлашиши учун янги истиқболларни очади.
Учрашувда Хитой элчиси Сун Лицзе иштирок этди.
Изоҳ (0)