Американинг Forbes журнали версияси бўйича дунёнинг 100 нафар энг таъсири кучли аёллари рейтингига 40 ёшгача бўлган тўққиз иштирокчи кирди, яъни уларнинг улуши 10 фоиздан камроқ, деб ёзади Forbes.
Улар орасида бир нафар россиялик бор — RT бош муҳаррири бўлган Маргарита Симоньян. Рўйхатнинг энг ёш қатнашчиси 27 ёшли америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт бўлди, у ўта муваффақиятли альбомлари ва видеоклиплари билан мақтана олади.
Шу билан бирга, ушбу тўққизликка кирган аёллар орасида шоу-бизнес, сиёсат, технология, матбуот каби турли соҳалар ҳамда АҚШ, Ҳиндистон, Россия, Янги Зеландия ва Хитой каби турли мамлакатлар вакиллари бор. Уларнинг ярмидан кўпи АҚШ ҳисобига тўғри келди.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнида Марк Цукербергнинг рафиқаси, филантроп Присцилла Чан (32 ёш), учинчи ўрнида — Голливудда ўз ўрнига эга бўлаётган ҳинд актрисаси Приянка Чопра (35), тўртинчи поғонасида эса — Дональд Трампнинг қизи, сиёсатчи Иванка Трамп жойлашди.
Кейинги поғоналарни америкалик қўшиқчи Бейонсе (36), Ҳиндистоннинг технология соҳасидаги HCL Technologies компанияси раҳбари Рошни Надар Малотра (36), Янги Зеландиянинг яқинда сайланган бош вазири Жасиндра Ардерн (37), RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян (37), Хитойнинг Didi Chuxing стартапи президенти Жин Лиу (39) эгаллади.
Изоҳ (0)