Шимолий Каролинада истиқомат қилувчи Кимберли Моррис лотереядан бир кунда 10 минг доллар ва бир миллион доллар ютиб олди, деб хабар берди TJournal.
Аёл биринчи чиптани 30 октябрь куни супермаркетдан сотиб олган. Унда 10 минг доллар ютуқ чиққан ва Моррис мукофотни олиш учун компания офисига борган. Уйга қайтишда иккинчи чиптани сотиб олган ва у ҳам мукофотли бўлиб чиққан — бир миллион доллар.
Моррисга бир миллион долларни 20 йил давомида, йилига 50 минг доллардан ёки бирданига 600 минг долларни олишни таклиф қилишган. У иккинчи вариантни маъқул кўрган ва барча солиқлар тўлангач, у қўлига 417 минг долларни теккан.
Мен ростдан ҳам катта ютуқ чиқишига умид қилмагандим. Менга шунчаки лотерея ўйнаш ёқади.Моррис пулларининг бир қисмини уч нафар фарзандига беришни режалаштирмоқда.Кимберли Моррис
Изоҳ (0)