Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси институти ҳамда «Росатом» АЖнинг «ТВЭЛ» ёқилғи компанияси билан ВВР-СМ тадқиқот реактори учун ядровий ёқилғи етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, деб хабар берди «Review.uz».
Битимга Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари, шунингдек, «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв иштирокида «ТВЭЛ» раҳбари Наталья Никипелова ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев имзо чекди.
ВВР-СМ реактори ядро физикаси, радиацион материалшунослик, активацион анализ, минералларни нурлантириш, шунингдек, тиббиёт ва саноат мақсадларида радиоизотоплар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Имзоланган битимга кўра, «ТВЭЛ» Новосибирск кимёвий концентратлар заводида ишлаб чиқарилган олти трубали ИРТ-4М иссиқлик ажратувчиларини етказиб беради.
2015 йилга қадар ҳам қурилма Россия томонидан ишлаб чиқарилган ядровий ёқилғилар билан барқарор таъминлаб турилган. Бироқ Ўзбекистон Фанлар академиясининг қайта ташкил этилгани муносабати билан вақтинчалик тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)