Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, 26 октябрь куни Бўстонлиқ туманида 1999 йилда туғилган Йўлдош Абдусаматов ўзаро жанжал оқибатида мазкур туманда асаларичилик билан шуғулланиб келаётган 1970 йилда туғилган Козим Беркиновнинг чап оёғига пичоқ билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан Йўлдош Абдусаматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)