АҚШнинг Мексика билан чегарасида девор тиклаш 18 миллиард доллар ёки ундан ҳам арзонроққа тушиши мумкин. Бу ҳақда президент Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Деворни тиклаш қиймати 40 миллиардга боришини айтишганди. Ҳисоб-китобимиз бу сумманинг яқинига ҳам йўламади. Гап мазкур маблағнинг ярмидан ҳам камроғи ҳақида кетмоқда», — деди Оқ уй хўжайини.
Трамп тоғлар ва дарёлар табиий тўсиқлар вазифасини ўташи ва бу жойларда девор шарт эмаслигини билдирди.
«18 миллиард ёки бундан ҳам кам сумма эвазига ажойиб деворга эга бўламиз, деб ўйлайман. Ҳозир унинг нусхаларини яратяпмиз, кейинчалик бир қарорга келамиз», — таъкидлади АҚШ президенти.
Изоҳ (0)