КХДР ихчам жанговар каллаклар ишлаб чиқишни давом эттирмоқда ва навбатдаги ядро-ракета синовлари ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент. нет».
Пхеньян Ёнбендаги бош ядро комплексида ишлаб чиққан ёқилғи стерженларини қайта ишлаш бўйича ишларни жорий йил охирида бошлаши мумкинлиги билдирилмоқда.
«Шимол қўшимча ядро синовларини ўтказади ва ихчам ядро жанговар каллакларини ишлаб чиқишни давом эттиради», — таъкидлади разведка хизмати.
Пхеньяндаги ракеталар ишлаб чиқувчи объект атрофида транспорт воситаларининг фаол ҳаракати КХДР фитналарини қайтадан бошлаши мумкинлигидан далолат бериши таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)