Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 3 ноябрь, жума куни сайланган президент Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Бу ҳақда K-News хабар бермоқда.
Атамбаев Жээнбековни Қирғизистон президенти лавозимига сайлангани билан табриклади.
«Давлат раҳбари очиқ ва демократик руҳда ўтган президентлик сайловлари қирғизистонликларнинг Сооронбай Жээнбековга юксак ишончи ва ундан кўп нарсаларни кутаётганлигидан дарак беришини таъкидлади. Атамбаев ва Жээнбеков мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг долзарб масалаларини муҳокама қилди», — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)