Тошкентнинг Жиноий ишлар бўйича Шайхонтоҳур туман суди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика онкология илмий марказининг собиқ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Иш 21 апрель куни Жиноят кодексининг ўзлаштириб олиш ёки сарфлаб юбориш йўли билан ўғирлаганлик (167), ҳокимиятни ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик (205), бюджет ва смета-штат тартибини бузганлик (184-1), қалбакилаштириш (209) каби тўртта модда бўйича қўзғатилган.
Дастлабки тергов 30 август куни якунланган, айблов хулосаси тасдиқлангач, иш Жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юборилган. Айни пайтда у Жиноий ишлар бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан кўриб чиқилмоқда.
Нашр Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбасига таяниб маълум қилишича, жиноий иш марказнинг собиқ директори Саримбек Наврўзов, шунингдек, бош ҳисобчи ва молиявий-иқтисодий бошқарма директорига нисбатан қўзғатилган.
Изоҳ (0)