Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг адвокати Поль Бекаерт ҳимояси остида бўлган сиёсатчи Европанинг ҳибсга олиш тўғрисидаги ордеридан яширинмаётгани ва Бельгия ҳукумати қарорига бўйсунишини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«У Бельгия адлияси билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Пучдемон Европа мандатидан яширинмоқчи эмас. У судга боради ва биз уни ҳимоя қиламиз», — дейди адвокат.
У Бельгиядаги юридик ташкилотлар Пучдемоннинг ҳибсга олинишини тасдиқласа, Каталония раҳбари Испанияга экстрадиция қилинишини таъкидлади.
Изоҳ (0)