АҚШ адлия вазирлиги 2016 йили Демократлар партияси қўмитаси серверларини бузиб, улардаги маълумотларни қўлга киритишда иштирок этган Россия мансабдорлари шахсини аниқлади. Бу ҳақда тергов жараёни билан таниш манбаларга таяниб, The Wall Street Journal маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Гап Россия муассасаларининг камида 6 нафар ходими ҳақида кетмоқда. Уларнинг исми-шарифи ва қайси ташкилотларда хизмат қилиши кўрсатилмаган.
Нашрга кўра, АҚШ адлия вазирлиги зарур далилларни тўплаган ва бу шахсларга нисбатан 2018 йилда айблов илгари суришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)