АҚШда полиция Торнтон шаҳридаги (Колорадо штати) Walmart гипермаркетида отишма уюштирган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Полиция мерган 47 ёшли Скотт Острем эканлигини маълум қилди. У ҳодиса жойидан 14 километр узоқдаги уйда ҳибсга олинди.
Гувоҳларга кўра, у 30 маротаба ўқ узган, шундан сўнг машинасига ўтириб, жўнаб кетган. Отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса теракт сифатида кўрилмаётганини билдирди.
Изоҳ (0)