АҚШ президенти Дональд Трамп юристлар гуруҳи, шунингдек, маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнерни «Россия билан алоқалар иши» бўйича махсус прокурор тайинланишига олиб келган қарорлар қабул қилишни тавсия этганликда айблади. Бу ҳақда Vanity Fair маълум қилди.
Нашр манбасига кўра, Оқ уй хўжайини махсус прокурор Роберт Мюллер текшируви чуқурлашиб кетишига йўл қўйган ўзининг юристлар гуруҳидан нолиди.
Трамп 31 октябрь куни собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннон билан суҳбатда куёвини президент маслаҳатчиси Майкл Флинн ва ФҚБ раҳбари Жеймс Комини ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилишда айблади.
Бошқа манбанинг таъкидлашича, сайловолди штабининг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоун Жаред Кушнер президентга ножўя сиёсий маслаҳатлар берганини айтганда, Трамп бу фикрга қўшилган.
Изоҳ (0)