АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 12 та янги F-35А жанговар самолётидан 2 тасини Қўшма Штатларнинг Окинава оролидаги (Япония) Кадена авиабазасига етказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қолган 10 та самолёт Окинавага шу ҳафта мобайнида юборилиши билдиримоқда.
Ҳаво кемалари ва тахминан 300 кишидан иборат шахсий таркиб оролда мунтазам ротация доирасида камида 6 ой бўлиши кузда тутилган.
Маълумот учун, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг 10 кунлик Осиё бўйлаб сафарини 5 ноябрь куни Японияга ташрифдан бошлайди.
Изоҳ (0)