Росиянинг АҚШдаги элчихонаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 1 ноябрда Сенатда Twitter, Facebook ва Google вакиллари кўрсатма берганига тегишли изоҳ қолдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
Дипломатларга кўра, «эшитувлар Россиянинг Америкадаги президентлик сайловларига аралашуви далил-исботи йўқлигини тасдиқлади».
Элчихона Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни тиклаш ва «ҳаракатларни бирлаштириш учун имконият топиш»га чақирди.
Изоҳ (0)