Тинч океанининг Мексика қирғоқларига туташган қисмида 6 магнитудали ер ости силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Бирлашган геофизика хизматининг Алтай-Саян филиали ҳисобот берди, деб хабар қилмоқда «Корреспондент.net».
Зилзила эпимаркази 14,97 даража шимолий кенглик ва -94,04 ғарбий узунликда жойлашган бўлиб, Салина-Крус шаҳридан 182 километр жануби-шарқда қайд этилган.
Зилзила эпимарказининг ҳолати «ҳалокатли» деб баҳоланди.
Изоҳ (0)