Ўзбекистонлик рефери Шерзод Қосимов Қатар ва Чехия термалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинини бошқаради. Бу қарорга Қатар ва Ўзбекистон футболи раҳбарлари ўртасида тузилган меморандум сабаб бўлган.
«Пахтакор»нинг кетма-кет 3-ўйинида ҳакамлар можароси. «Бунёдкор» офсайддан урилган гол эвазига мағлуб этилди (видео)
Бунда қатарликлар айнан Шерзод Қосимовни сўраб олганми ёки шунчаки ЎФФга ҳакамларидан бирини беришни таклиф қилган-у, Ўзбекитон томонининг ўзи айнан Шерзод Қосимов номзодида тўхталганми — очиқланмаган.Шерзод Қосимовга Доҳадаги ўйинда Тимур Гайнуллин ва Алишер Усмонов ёрдам беради. Беллашув 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ Шерзод Қосимовнинг Олий Лига 25-туридан жой олган «Бухоро» — «Пахтакор» ўйинидаги ҳакамлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, бир қатор футбол мухлислари унинг футболдан четлаштирилишини сўраб мурожаат қилганди.
ЎФФ Шерзод Қосимовни таниқли футбол ҳаками, деб ёзган. Унинг таниқли бўлиб кетишига айнан нималар сабаб экани кўрсатилмаган. Қайд этиш керак, ЎФФ «Пахтакор» — «Бунёдкор» ўйинида қўпол хатоларга қўл урган қанот ҳаками Дониёр Сайлавовга нисбатан ҳам ҳеч қандай жазо чорасини кўрмади.
Изоҳ (0)