Туркия савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси раҳбари Бендеви Паландокен турк курортлари учун «барчаси ичида» тизимини бекор қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Sözcü газетаси маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг фикрича, туризм сектори меҳмонхона туризми концепциясидан узоқлашиши лозим. Паландокен «барчаси ичида» тизими бекор қилиниши билан сайёҳлар диққатга сазовор жойлар ва дўконларга кўпроқ ташриф буюра бошлайди деб ҳисобламоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, «барчаси ичида» тизимидан кўпроқ россиялик ва германиялик сайёҳлар фойдаланишни хуш кўради. Бу тизим доирасида сайёҳлар меҳмонхона ҳудудини камдан-кам тарк этади, чунки нонушта, тушлик ёки кечки таомни ўтказиб юборишни истамайди.
Натижада кўпчилик ҳолатларда улар Туркия ичида атиги икки — аэропортдан меҳмонхонага ва ортга бўлган сафарни амалга оширади.
Туркия 2023 йилда дунёдаги энг яхши бешта йўналишга кириш ва йилига 50 миллионга яқин сайёҳни қабул қилишни мўлжалламоқда. Бироқ эксперт муҳити бу «барчаси ичида» тизими сақлаб қолинганда имконсиз деган фикрда.
Изоҳ (0)