Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Осиё Чемпионлар Лигасининг финал учрашувини бошқаради. Бу ҳақдаги хабар «Championat.asia» нашрида кўриниш берди.
Финалга қадар Япониянинг «Урава Ред» ҳамда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клублари етиб келди. Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, финал уй ва сафар ўйинларидан иборат бўлади. 18 ноябрь куни томонлар Ар-Риёдда тўқнаш келса, орадан 7 кун ўтиб 25 ноябрь куни Япониядаги «Саитама» стадиони такрорий финалга мезбонлик қилади.
Равшан Эрматов Япониядаги такрорий ўйинни бошқарадиган бўлди. Уммонлик Адҳам Маҳкамдеҳ эса Саудиядаги беллашувга бошчи этиб тайинланган.
«Урава Ред» Чемпионлар Лигасининг ярим финалида ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов тўп сурадиган «шанхай СИПГ» жамоасини ортда қолдирганди.
Изоҳ (0)