Нью-Йоркда рўй берган терактни ўзбекистонлик Сайфулло Хабибуллаевич Саипов содир этганлиги гумон қилинмоқда. Бу ҳақда ABC ва CBS манбалари маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у АҚШга Ўзбекистондан 2010 йили келган ва Флорида ҳамда Нью-Жерсида яшаган.
Полиция жиноятчининг исми-шарифини маълум қилмади ва фақат 29 ёшда эканлигини билдириш билан чекланди.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь, сешанба куни Манхэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди.
Нью-Йоркдаги охирги йирик теракт бундан бир йил аввал уюштирилганди: 17 сентябрда Нью-Йорк ва Нью-Жерсида қўлбола бомбалар портлатилган.
Изоҳ (0)