Покистоннинг Музаффаргарх шаҳрида яшовчи 21 ёшли Осиё Биби ўз эрини йўқ қилишга уриниб 15 кишини ўлдириб қўйди, деб ёзади «MK.ru».
Фожиа 26 октябрь, пайшанба куни юз берди. Қизни бир ой аввал ўз хоҳишига қарши Амжад Лашари исмли йигитга турмушга беришган эди. Осиё Шоҳид исмли бошқа йигитни яхши кўрган, шу сабабдан эри билан кўп жанжаллашган ва ҳатто отасининг уйига кетиб қолишга уринган, уни доим қайтариб келишган.
Натижада Осиё ва Шоҳид Амжадни заҳарлашга қарор қилди. Қиз сутга каламуш заҳрини қўшди. Аммо эри заҳарли сутни ичишга улгурмади, чунки қайнонаси ундан қатиқ қилиб қўйганди. Маҳсулотдан жами 27 киши заҳарланди, уларнинг 15 нафари, шу жумладан Амжад ҳам ҳалок бўлди. Қотилликда гумонланувчилар ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)