Франция шимолидаги Эна департаментидаги фермада беш кишидан иборат кўп фарзандли оила аъзолари ўлдирилди. Бу ҳақда Franceinfo хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Прокуратура вакилларининг сўзларига қараганда, гап «оилавий драма» ҳақида бормоқда: ота фарзандлари ва рафиқасига ўқ узган. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини 31 октябрь, сешанба тонгида ферма ишчиси топган.
Нашрнинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлган болаларнинг ёши 20, 18 ва 12 да бўлган. Ҳодиса вазиятлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)