Бухоро вилоятидаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасаси «Электрон поликлиника» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
«УзМедИнфо» электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу тизимга Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бухоро шаҳридаги 10 та оилавий поликлиника уланган.
«Электрон поликлиника» тизимига уланган барча поликлиникалар замонавий ахборот технологиялари, техник ускуналар билан таъминланди. Поликлиника қабулхонаси ва шифокорлар хонасига янги компьютерлар етказиб берилди.
Айни вақтда ушбу тажрибани Ўзбекистондаги барча оилавий поликлиникаларга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)