Ўзбекистон ТИВ делегацияси Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларни назорат қилишда минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг 10-учрашувида қатнашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича минтақавий идораси делегациялари Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Наркотиклар, янги психоактив моддалар ноқонуний айланишининг олдини олиш, ноқонуний молиявий оқимлар ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш чоралари кўриб чиқилди. Гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказининг барқарор фаолиятига асосий эътибор қаратилди.
Учрашув якунларига кўра декларация қабул қилинди.
Изоҳ (0)