Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра, Алишер Султонов бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланди, деб хабар берди «Газета.uz». Шу билан бирга Алишер Султонов «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг бошқарув кенгаши раиси лавозимини ҳам сақлаб қолган.
Ўтган йилнинг декабридан буён ушбу лавозимда ишлаб келган Ғуломжон Ибрагимов Шукурулло Бобоев ўрнига Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Шукурулло Бобоев ишдан олинишига вилоятда 2017 йилги терим мавсумида пахта ҳосилига қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)